Россиянинг Тверь вилоятида “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожинга тегишли самолёт қулаб тушди. “Вагнер”га яқин Telegram каналлари у уриб туширилганини даъво қилмоқда. Бортда Пригожиннинг ўзи ҳам бўлгани айтилмоқда.
Embraer Legacy бизнес-жети Москвадан Санкт-Петербургга учаётган бўлган. Самолёт бортида 10 киши, жумладан 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлганини ёзмоқда.
“Вагнер” кампаниясига алоқадор Gray Zone Telegram канали Embraer бизнес-жети ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилганини даъво қилмоқда.
“Евгений Пригожинга тегишли бўлган RA-02795 давлат рақами бўлган Embraer Legacy 600 бизнес-жети Россия Мудофаа вазирлигининг Тверь вилоятининг Бологовский туманида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўққа тутилиши оқибатида уриб туширилди. Самолёт ҳалокатга учрагунга қадар маҳаллий аҳоли иккита портлашни тинглади, буни осмондаги излар ва гувоҳлар бевосита тасдиқлайди.
“Росавиация”га кўра, Тверь вилоятида ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари рўйхатида Евгений Пригожин ҳам бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар