date
views 475

BRICS саммитида қўриқчилар янглишиб Си Цзиньпиннинг ёрдамчисини қўлга олди

BRICS саммитида қўриқчилар янглишиб Си Цзиньпиннинг ёрдамчисини қўлга олди

Фото: Getty Images

Хитой раҳбари Си Цзиньпин BRICS саммити мажлислар залига кириб келаётганда унинг ортидан кечикиб югуриб келаётган ёрдамчисини қўриқчилар бегона шахс деб ўйлаб, тўхтатиб қолишди. Аммо шунга қарамай у олдинга интилишда давом этганидан сўнг қўриқчилар эшикни ёпиб, Хитой раҳбари ёрдамчисини қўлга олишди.

Кутилмаган воқеа блок раҳбарларининг тадбирга келиши пайтида олинган видеотасвирга тушиб қолган. Кадрларда Си Цзиньпин ортга бир ўгирилиб, кейин яна хотиржамлик билан олдинга кетаётганини кўриш мумкин.

22—24 август кунлари Йоханнесбургда BRICS саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка давлатлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келган. Россия президенти Владимир Путин саммитда видеоконференция орқали иштирок этишини маълум қилган.

Бугунги кунда BRICS бешта давлатни бирлаштиради, аммо 23 та давлат, жумладан Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлар иқтисодий блокка қўшилиш истагини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » BRICS саммитида қўриқчилар янглишиб Си Цзиньпиннинг ёрдамчисини қўлга олди