Ҳиндистоннинг “Чандраяан-3” станцияси Ойга муваффақиятли қўнди (видео)

Ҳиндистоннинг “Чандраяан-3” станцияси Ойга муваффақиятли қўнди (видео)
Ҳиндистоннинг “Чандраяан-3” станцияси Ойга муваффақиятли қўнди (видео)
ИСРЎда журналистлар жонли эфирда “Чандраяан-3”нинг Ойга қўниши жараёнини тасвирга олмоқда, 23 август.
Фото: AP Photo

Ҳиндистоннинг “Чандраяан-3” станцияси таркибидаги “Викрам” модули Ой ровери билан бирга Ойнинг жанубий қутби яқинига муваффақиятли қўнди. Маълумотни Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) тасдиқлади.

Ҳинд станциясининг Ойга юмшоқ қўниши Россия станцияси ҳалокатга учраганидан уч кун ўтиб амалга ошди.

Ҳиндистоннинг “Чандраяан-3” станцияси Ойга муваффақиятли қўнди (видео)
Экранда барча ноллар , демак қўниш муваффақиятли ўтди. Аппарат ойга қўнди
 Фото: ИСРО

Ҳиндистон миссияси тарихда биринчи марта Ер сунъий йўлдошининг кам ўрганилган жанубий қутби яқинига қўнишга муваффақ бўлди. Олимларнинг фикрича, бу ҳудудда муз ҳолатидаги сув ва қимматли элементларнинг катта заҳиралари бўлиши мумкин.

Ҳиндистоннинг “Чандраяан-3” станцияси Ойга муваффақиятли қўнди (видео)

Бош вазир Нарендра Моди қўнишни “тарихий кун” деб атади.

14 июль куни “Чандраяан-3” автоматик станцияси билан Ҳиндистоннинг энг катта ва энг оғир ракетаси ЛВМ3 билан бирга учирилганди.

Кеманинг серия рақамидан маълумки, бу Ҳиндистон дастурининг Ойни ўрганиш бўйича учинчи миссиясидир. “Чандраяан-1” космик зонди 2008 йилда Ой юзасини 3D форматида хариталаш учун учирилган.

2019 йилда эса “Чандраяан-2” миссияси доирасида ҳинд ровери Ойга қўниши режалаштирилганди, бироқ қурилма билан алоқа узилиб қолган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар