АҚШ маъмурияти БРИКСни ўзининг геосиёсий рақиби сифатида кўрмаслигини айтиб, ўз нуфузини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, деди сенатор Алексей Пушков ўзининг телеграм-каналида.
Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан "Қўшма Штатлар БРИКСни потенциал геосиёсий рақиб сифатида кўрмайди" деган эди.
"АҚШ маъмурияти БРИКСни геосиёсий рақиб деб ҳисобламаслигини айтиб, ўз обрўсини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ БРИКС давлатлари G7да бўлмагани учун ушбу ташкилот геосиёсий роль ўйнаши муқаррар”, - деди Пушков.
Унинг фикрича, БРИКСга аъзо давлатлар ва унга қўшилмоқчи бўлган барча номзодлар (23та давлат) Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлашдан бир овоздан бош тортишининг ўзи — “аллақачон геосиёсат ҳаракатидир”. БРИКС ичида "Ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечишга чақириқлар каби", деб қўшимча қилди сенатор.
Эслатиб ўтамиз, БРИКС саммити 22-24 август кунлари Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка етакчилари, Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этмоқда. Россия президенти Владимир Путин саммитда видеоконференция орқали иштирок этмоқда.
BRICS — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштирувчи ташкилотдир. Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммитнинг биринчи куни якунида яна беш давлатни қўшиб олишга қарор қилингани маълум бўлди: Саудия Арабистони, Аргентина, Эрон, БАА, Миср. Бугунги кунда жами 23 давлат ушбу иқтисодий йўналишли ташкилотга қўшилиш истагини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар