
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. У Telegram’даги постига Пригожин билан тушган суратини илова қилди.
Қодиров Пригожинни “миллий миқёсдаги муҳим шахс” деб атади.
Қодиров “Вагнер” раҳбарининг урушдаги хизматларини эслаб ўтди.
“Шубҳасиз, у махсус ҳарбий операцияга катта ҳисса қўшди. Бу хизматларини ундан олиб қўйиб бўлмайди. Унинг ўлими бутун давлат учун катта йўқотиш бўлди”, — деб ёзди Чеченистон раҳбари ўз постида.
24 август куни Россия президенти Владимир Путин Тверь вилоятида юз берган авиаҳалокатда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ўлганини тасдиқлади. У Пригожин “тақдири мураккаб, аммо истеъдодли одам” бўлганини айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский Пригожиннинг самолёти қулаб тушганига муносабат билдирди. Зеленский Пригожин самолёти ҳалокатига Украинанинг алоқадорлигини рад этди.
“Авиаҳалокатга кимнинг алоқаси борлигини ҳамма тушуниб турибди”, — деди Зеленский.«Замин»ни Telegram’да ўқинг!