Жефф Безос уйини таъмирлатишга 28 миллион доллар сарфлади (фото)

Жефф Безос уйини таъмирлатишга 28 миллион доллар сарфлади (фото)
Жефф Безос уйини таъмирлатишга 28 миллион доллар сарфлади (фото)
Фото: “Яндекс.ру”

Amazon асосчиси Жефф Безос АҚШнинг Сиэтл яқинидаги эксклюзив яриморолида жойлашган улкан мулкидаги таъмирлаш ишларини якунлади. У уйини таъмирлашга 28 миллион доллар сарфлаган, деб ёзмоқда “Корреспондент.нет” нашри.

Уй Медина шаҳрида жойлашган. Бу жой Вашингтон штатида жойлашган Сиэтлнинг бойлар яшайдиган ҳудуди бўлиб, унга дунёдаги энг узун қуруқликдаги кўприк орқали кириш мумкин.

Жефф Безос уйини таъмирлатишга 28 миллион доллар сарфлади (фото)
Фото: “Корреспондент.нет”

Турар жой 25 000 квадрат метрлик тудор услубидаги сарой бўлиб, олтита ётоқхона ва тўққизта ҳаммомдан иборат. Шунингдек, уй ёпиқ ва очиқ бассейнларга, катта меҳмонхона ва Вашингтон кўлига кириш учун мўлжалланган шахсий йўлакчага эга.

Жефф Безос уйини таъмирлатишга 28 миллион доллар сарфлади (фото)
Фото: “Корреспондент.нет”

Иккинчи участкада ландшафтли боғ ва Безос ўз идораси сифатида фойдаланган яна бир катта уй бор. Ҳудудда иккита кўл устида қурилган йўлакча, қайиқ омбори ва кичик сув “тоғ”и мавжуд.

Жефф Безос уйини таъмирлатишга 28 миллион доллар сарфлади (фото)
Фото: “Корреспондент.нет”

Умуман олганда, мулк учун 88 миллион доллар сарфланган. Бу ҳозирги инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 118 миллион доллардан ошади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар