date
views 404

Суд Алишер Усмоновни «Путиннинг севимли олигархи» деб аташни тақиқлади

Суд Алишер Усмоновни «Путиннинг севимли олигархи» деб аташни тақиқлади

Фото: Reuters

Германиянинг Ҳамбург ҳудуди суди тадбиркор Алишер Усмоновнинг Австриянинг «Kurier» газетасига қарши даъво аризасини қаноатлантирди. Нашр ўз мақоласида уни Россия президенти Владимир Путиннинг «севимли олигархи» деб атаган эди. Миллиардер журналистларни судга бериб, бундай баёнотни туҳмат деб атади.

Аввалроқ, газета россиялик тадбиркорлар ва уларнинг Украина урушидаги роли ҳақидаги мақола эълон қилди. Унда Усмонов ҳақида шундай жумлалар бор: «Ўзбекистонда туғилган Усмонов «Путиннинг севимли олигархи» деган мақомга эга, Путиннинг ўзи унга шундай мақомни берган».

Тадбиркор бундай баёнотлар ўз ҳуқуқларини поймол қилишини таъкидлади. Журналистлар судда Путин Усмоновни «севимли олигарх» деб атаганига далил келтира олмади.

Аввалроқ, Германиянинг Франкфурт-Майн округи Алишер Усмонов иши бўйича мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган бир қатор тинтувларни ноқонуний деб топди.

Шундан сўнг, Алишер Усмонов Германия Федерал Конституциявий судига ўзининг «Дилбар» яхтасида ўтказилган тинтувлар юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу иш ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Алишер Усмонов бошқа кўплаб россиялик тадбиркор ва сиёсатчилар сингари Европа Иттифоқи, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Япония, Канада, Австралия ва бошқа мамлакатларнинг санкциялари остида қолди. Усмонов Европа санкцияларининг суд орқали бекор қилинишига эришмоқчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суд Алишер Усмоновни «Путиннинг севимли олигархи» деб аташни тақиқлади