Руминиянинг Цреведиа қишлоғида (Дымбовица округи) ёқилғи қуйиш шохобчасида кетма-кет уч марта портлаш содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ёнғин турар-жой биноларига ҳам ўтган.
Аввалига катта ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлган. Ёнғинни бартараф этиш учун 3 та ўт ўчириш бригадаси етиб келган.
Шохобча яқинидаги ёқилғи ва газ баклари бўлган юк машиналари ҳам портлай бошлаган. Бундан ташқари, Драгомирести шаҳридаги қурол заводи ва қурол омборлари яқинида ёнғин давом этмоқда, у ерда Руминиянинг турли бурчакларидан ўт ўчириш бригадалари етиб келган.
Қайд этилишича, воқеа жойидан 700 м радиусда яшовчи 3 минг маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган.
Воқеа содир бўлган ҳудудда транспорт ҳаракати тўхтатилган, ўнлаб ўт ўчириш машиналари ва тез ёрдам машиналари ишламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!