date
views 649

Россиянинг Курскдаги аэродромига 16 та дрон ҳужум қилди

Фото: Google Maps

Украина хавфсизлик хизмати контрразведкаси Курскдаги аэродромга дронлар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “РБК-Украина” хабар берди.

Дронлар тўртта Су-30, битта МиГ-29, С-300 радарлари ва иккита “Панцир” зенит-ракета тизимидан учирилган. Украина оммавий ахборот воситалари 16 та камикадзе дронидан фақат 3 таси кўзланган мақсадга эриша олмаганини айтмоқда.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги эса Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Курскдаги битта дронни уриб туширгани, у кўп қаватли уйга қулагани, оқибатда бир неча қаватдаги квартираларнинг деразалари синганини айтмоқда. Аэродромга қилинган ҳужум ҳақида эса маълумот берилмаган.

Фото: Telegram
Фото: Telegram
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Курскдаги аэродромига 16 та дрон ҳужум қилди