date
views 333

Чеченистонда тўйда бриллиант узук, уй ва машина бериш тақиқланди

Фото: “Российская Газета”

Чеченистон мусулмонлари диний бошқармаси “Тўй-ҳашамларни ўтказишнинг мажбурий нормалари”ни тасдиқлади. Нормалар Республика раҳбари Рамзан Қодиров топшириғига биноан ишлаб чиқилган.

Ислом динига ҳам, чечен қонунларига ҳам тўғри келмайдиган ҳар қандай ортиқча нарсалар, яъни бриллиант узуклар, мўйнали кийимлар, маиший техника, квартиралар, автомобиллар каби қимматбаҳо совғалар қатъиян ман этилади”, — дейилади ҳужжат матнида.

Шу билан бирга, 50 минг рубль (тахминан 562 доллар) миқдоридаги қалин пули, чой, шакар ва қўчқор тўйнинг мажбурий атрибутлари бўлиб қолмоқда. Ота-оналар ҳам ўз хоҳишига кўра қалин пули белгилаш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, келиннинг либоси ҳам Ислом ва чечен талабларига мос келиши керак.

Рамзан Қодиров баъзи одатлар бемаъни, дин ва миллий урф-одатларга мутлақо зид бўлгани учун янги нормалар ишлаб чиқишни буюрганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченистонда тўйда бриллиант узук, уй ва машина бериш тақиқланди