date
views 298

Россиядаги экспонатларни Ўзбекистон, Хитой ва Ҳиндистонга олиб бориш таклиф этилди

Россиядаги экспонатларни Ўзбекистон, Хитой ва Ҳиндистонга олиб бориш таклиф этилди

Россиядаги экспонатларни Ўзбекистон, Хитой ва Ҳиндистондаги кўргазмаларга олиб бориш таклиф этилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкойга таяниб хабар берди.
Михаил Швидкойнинг сўзларига кўра, хорижий кўргазмалар учун Россиядан санъат буюмларини олиб чиқишга бўлган мораторий танлаб олинадиган бўлиши керак, бунда Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатлар учун мораторийни бекор қилиш мумкин.
Ўйлайманки, Россиядан санъат асарларини олиб чиқишга мораторийни танлаб олинадиган қилиш керак. Европа, Америкага ёки бошқа жойга ҳеч нарса олиб боришнинг ҳожати йўқлиги тушунарли. Аммо шундай давлатлар борки, уларни у ерга олиб бориш мумкин ва керак, менинг нуқтаи назаримча, бу Хитой”, - деди Швидкой “Россия сегодня” мултимедиа матбуот марказидаги матбуот анжуманида.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой учун бундай истиснолар бўлиши мумкин.
Ушбу мамлакатларда мустаҳкам кафолатлар мавжуд ва парвоз вақтида шикаст етмайди. Музей ишлари бўйича энг ишончли ҳамкор Хитойдир”, - дея таъкидлади у.
Бундан ташқари, унинг фикрича, Ҳиндистон истисно қилиниши мумкин бўлган давлатга айланиши мумкин. Шунингдек, у хавфсизлик кафолатларини беради.

"Аммо иқлим муаммолари туфайли бу мамлакатга суратларни юбориш мумкин эмас”, - деди у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги экспонатларни Ўзбекистон, Хитой ва Ҳиндистонга олиб бориш таклиф этилди
-->