date
views 455

Путин Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида гапирди

Путин Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида гапирди

Фото: РИА Новости

Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади.

Россия раҳбари ўз қутловида икки давлат ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлади.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланмоқда. Москва ва Тошкентнинг МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалардаги ҳамкорлиги яхши самара бермоқда.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан конструктив икки томонлама алоқаларни барча соҳаларда, дўст халқларимиз фаровонлиги учун, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида бундан буён ҳам изчил ривожлантириб боришимизга ишонаман», дейилади табрик мактубида.

Шу билан бирга, Путин ўзбекистонлик ҳамкасбига «мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар», Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса «тинчлик-осойишталик ва равнақ» тилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида гапирди