Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (Jamia Millia Islamia - JMI) университети ҳудудида мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳадов ва университет ректори, профессор Нажма Ахтар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда профессор Абу Райҳон Берунийнинг бой илмий меросига юқори баҳо бериб, унинг «Китоб ул-ҳинд» асари Ҳиндистон ҳақида ёзилган илк ноёб илмий асарлардан бири эканини таъкидлади.
Абу Райҳон Беруний ҳайкалини олий билим юртининг ҳуқуқшунослик, хорижий тиллар департаменти, дизайн ва инновация департаменти, араб-ҳинд маданият маркази ва бошқа бўлинмалари туташган гавжум майдончада ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал университетга Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.
Август ойи охирида давлат раҳбарининг «Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 4-8 сентябр кунлари Париж шаҳрида Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш доирасида халқаро кўргазма ҳамда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!