date

Украина муҳим иттифоқчисини йўқотди

Украина муҳим иттифоқчисини йўқотди

Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг истеъфога чиқиши Украинанинг энг яқин иттифоқчиларидан бирини йўқотишига олиб келди, деб ёзди Американинг "Breitbart" нашри.

"Украина Буюк Британия мудофаа вазири Уоллеснинг истеъфога чиқиши туфайли энг яқин иттифоқчиларидан бирини йўқотмоқда”, — дейилган мақола сарлавҳасида. "Breitbart" ёзишича, Уоллес тўрт йил давомида мудофаа вазири бўлиб ишлаган ва Британиянинг Украинадаги можарога “ҳарбий реакция”ни назорат қилган.

Шу билан бирга, Уоллес ўз баёнотида Британия Қуролли кучларини молиялаштиришни кўпайтиришга чақирганди ва келгуси ўн йил ичида "дунё камроқ хавфсиз ва барқарор бўлади" деган фикрни билдирганди.
Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг "энг содиқ иттифоқчиларидан бири" энергетика вазири Грант Шаппс истеъфога чиққан вазир ўрнига тайинланди. "Breitbart" нашрига кўра, кадрлар ўзгариши келаси йилга режалаштирилган парламент сайловлари билан боғлиқ.
Июль ойида "Times" газетасига берган интервюсида Уоллес кузда истеъфога чиқиш ва Вазирлар маҳкамасидаги режалаштирилган ўзгаришлар доирасида сиёсатдан кетиш ниятини тасдиқлаганди. У вазир лавозимини тарк этгач, сиёсат ва мудофаадан ташқари ҳаётга қайтишни хоҳлашини ва барда ишлашдан хурсанд бўлишини айтганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Украина муҳим иттифоқчисини йўқотди