date
views 1 006

Россия қўшинлари миналанган майдонларга ўт қўйишни бошлади

Иллустратив фото: Телеграф

Россия қўшинлари Запорожье вилоятида Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумини тўхтатиш учун янги тактикага ўтди. Улар миналанган далаларга ўт қўйишни бошлади. Бу ҳақда The New York Times Украина ҳарбийларига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, россияликлар миналанган майдонлар жойлашган ҳудудларга тез ёнувчи суюқликларни сепиб чиқяпти. Миналарни тозалашга уриниш бўлса, улар дронлардан гранаталар ташлаб, “ёнғин ва портлашлар денгизини ҳосил қилмоқда”.

Украина денгиз пиёдаларининг айтишича, Россия позициялари миналанган майдонлар ва окоплар билан мустаҳкамланган.

Қайд этилишича, Украина Қуролли кучлари ҳар бир уй учун курашишга мажбур. Шу билан бирга, ушбу ҳужумнинг ҳаракатлантирувчи кучи саккиздан ўн нафаргача аскардан иборат юзлаб кичик ҳужум гуруҳлари ҳисобланади. Ушбу гуруҳларнинг ҳар бири алоҳида вазифаларга эга: окоплар, ўрмон камарлари ёки уйларга ҳужум қилиш каби.

“Бу уруш олиб боришнинг қийин усули — қишлоқма-қишлоқ, уйма-уй — муваффақиятга кафолат йўқ. Бироқ бутун қолган рус истеҳкомлари украиналиклар учун кейинги қадамларини режалаштиришга база бўлиб хизмат қилади”, — деб ёзган NYT.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қўшинлари миналанган майдонларга ўт қўйишни бошлади