20:15 / 03.09.2023
562

Украинлар «Суровикин линияси»нинг биринчи позицияларини ёриб ўтишди. Бу жанубий фронтда нимани ўзгартиради?

Фото: Reuters
Украина қўшинларининг қарши ҳужуми суръати ошмоқда. Шу вақтга қадар Украина ҚКнинг Токмак йўналишидаги кунлик илгарилаши юзлаб метрларда, баъзида ундан ҳам кам масофада ўлчанган бўлса, жума куни улар 2-3 км масофани босиб ўтишга ва Россия мудофаасининг асосий чизиғиидаги олдинги позицияларни орда қолдиришга муваффақ бўлди.

Сунъий йўлдош хариталари ва ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан олинган маълумотларга кўра, Суровикин линияси деб ном олган Россия мудофаасининг асосий чизиғининг дастлабки позициялари ёриб ўтилиши — ўтган ҳафтада Россия армияси ташлаб кетган Работине қишлоғидан шарқдаги муҳим таянч ҳисобланган Вербове қишлоғи ҳудудидаги икки участкада рўй берган.

Ҳозирда Орихив-Токмак линияси бўйлаб Россия мудофаа сафларига ёриб кирган украин қўшини Вербоведан шарққа ҳамда Новопрокопивка қишлоғини айланиб ўтган ҳолда жанубга ҳужум қилиб, юриш қилиш зонасини кенгайтирмоқда.

Бундай фаоллашув нима билан боғлиқ?

Бу участкадаги ҳарбий ҳаракатлар характери украинлар Россиянинг тиғиз миналанган майдонлардан иборат бир неча қатламли мудофаасини «кемириб» ўта олгани туфайли ўзгарди. Айрим маълумотларга кўра, бу ҳудудда бир километр квадрат майдонга 45 минг мина тўғри келган.

Ўз-ўзидан миналанган майдонлар замонавий миналардан тозалаш воситаларига эга бўлган рақиб юришини тўхтата олмайди, лекин бундай майдонлар рақибнинг олдинга силжишини кечиктириши, артиллерия ва авиция миналардан тозаланган тор йўлак бўйлаб муваффақиятли ишлашини таъминлаши, шунингдек хавфли йўналишларга захира кучлар олиб келиш учун вақт бериши мумкин.

Шу билан бирга, миналанган майдонлар тўсиғи мудофааланаётган томоннинг ҳам қўлини боғлаб қўйиб, уни қанотлардан қарши ҳужумлар уюштириш имкониятидан маҳрум қилиб қўяди — чунки минага уни ким босишининг фарқи йўқ. Бундай шароитда икки томоннинг ҳам ҳаракатларини олдиндан кўриш мумкин. Ҳужум қилувчи томон қаерда, қаерга ва қандай кучлар билан юриш қилиши тушунарли бўлиб туради. Унинг рақиби ҳам қаерда, қандай қилиб ва қайси кучлар билан ҳужумни қайтаришга тайёрланаётгани ҳам.

Аммо энди миналанган майдонлардан ўтилди ва манёвр уруши қайтадан бошланди. Энди яна ҳам жонли кучлар, ҳам техникаларнинг йирик тузилмалари жангга кириши мумкин. Жангларнинг янги босқичи стартидаёқ Россия армиясида қийинчиликлар юзага келди — унинг мудофаасида ёриқлар пайдо бўлди, уларни эса янги захира кучларни олиб келиб ёпиш талаб этилади.

Энди хатонинг баҳоси анча юқори

Бу Украина қуролли кучларининг Токмак йўналишидаги кейинги юришлари осон ва тез ривожланишини англатмайди. Ҳозирча улар нисбатан тор участкада олдинга силжимоқда, ҳақиқатан ҳам катта зарбдор гуруҳлар билан ҳужумга ўтиш учун кенглик етарли эмас, Россия қўмондонлиги эса захираларга эга — афтидан, қўмондонлик пассив мудофаада ўтирмоқчи эмас, кучларни қанотларда йиғмоқда ва қарши ҳужумга тайёрланаётган бўлиши мумкин.

Аммо асосий мудофаа зонасидаги жанглар пайтидаги хатонинг нархи олдинги чизиқдаги жанглардагидан анча юқори, бу ҳудуддан ўтиш рақиб учун асосий жангга тайёргарлик босқичи ҳисобланарди. Манёврли урушда воқеалар ривожи бўйича вариантлар кўп, уларни олдиндан айтиш қийин бўлади — улар доим ҳам кучлар нисбати ва қуроллар сифатига боғлиқ эмас.

Урушлар тарихида нисбатан кичик захира бўлинмаси - масалан, пиёдалар баталйони ёки танкларга қарши батарея рақибни оғир мағлубиятга учратганига, ҳатто бутун армияни енгганига мисоллар етарлича топилади.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинлар «Суровикин линияси»нинг биринчи позицияларини ёриб ўтишди. Бу жанубий фронтда нимани ўзгартиради?