
Рим теварак-атрофини ўраган Альбан тоғларида вулқон уйғониш арафасида. Унинг ҳалокатли таъсири Везувий вулқони билан тенг бўлиши мумкин, дея хабар беради mail.ru.
Геофизикларнинг олдинги вулқон портлашидан қолган жисмлар ёшини аниқлаш ва маҳаллий ернинг сунъий йўлдош орқали олинган суратларини ўрганиш вақтида шундай ҳулосага келишди. Вулқон 31 минг йиллик ички суюқлик айланиш циклига эга ва у ҳозир қўзғалиш арафасида
Геологлар тоғларнинг остида магма борлигини билдирувчи ҳолат ҳисобланган нотабиий равишда кўтарилишни аниқлашди. 200 минг йил ичида 50 метрга кўтарилган бўлса, ҳозирга келиб тоғлар денгиз сатҳидан йилига 2 миллиметрдан кўтарилиб бормоқда.
Вулқон отилган ҳолатда бутун шаҳар кул билан димланиб қолиш ҳавфи мавжуд. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар