date
views 101

Бенямин Нетаняху: “Исроил Иордания билан чегарада девор қуради”

Фото: AFP

Исроил ҳукумати Иордания билан чегарада мудофаа деворини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху маълум қилди.

Биз Миср билан жанубий чегарада тўсиқлар ўрнатдик, шу орқали Исроилга ноқонуний муҳожирларнинг кириб келишини тўхтатдик. Энди Иордания билан шарқий чегарада тўсиқлар ўрнатиб, у ердан ҳам мигрантлар кириб келишига тўсқинлик қиламиз”, — деди Нетаняху.

Миср билан чегарада девор қурилиши Африкадан бир миллиондан ортиқ ноқонуний муҳожирларнинг Исроилга киришига тўсқинлик қилган. 

Мудофаа тўсиқларсиз Исроил ҳалокат ёқасида бўлиши мумкин”, — деди сиёсатчи.

Нетаняхунинг баёноти мамлакат армияси Эронда ишлаб чиқарилган портловчи моддаларни Иорданиядан Исроилга олиб ўтишга уринишнинг олдини олгани ҳақидаги хабардан кейин эълон қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бенямин Нетаняху: “Исроил Иордания билан чегарада девор қуради”