Фото: kabar.kg
Қирғизистон президенти Садир Жапаров келажакни башорат қилиш қобилиятига эга. Бу ҳақда у «Кабар» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Мақтанмоқчи эмасман. Лекин 20-30 йилдан кейин юртимизда нима бўлишини ва қайси йўлдан боришини башорат қилиш қобилиятим бор. Менинг башоратларим доимо амалга ошади. Бу қобилият менга Худо томонидан берилган бўлса керак», деди у.
Қирғизистон раҳбари сўзларига кўра, бундай қобилият аслида ҳаммада бор.
«Аслида ҳаммада шундай қобилият бор. Ҳозирги вазиятни ҳисобга олиб келажакни башорат қилиш мумкин.. Кеча мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини нишонладик. Худо хоҳласа 100 йиллигини ҳам нишонлаймиз», деди у.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар