Покистон чегарачилари ва “Толибон” жангчилари тўқнашди (видео)

“Толибон” жангчилари ва Покистон чегарачилари ўртасида “Torxам” чегара ўтказиш пунктида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.
Аҳолининг сўзларига кўра, “Толибон” кучлари Торхамда назорат-ўтказиш пунктларини ўрнатмоқчи бўлганида Покистон ҳарбийлари қаршилик қилган. Оқибатда томонлар тўқнашган. Гувоҳлар ҳудудда ўқ овозларини эшитган.
“Толибон” Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Торхамдаги чегарада юз берган тўқнашувни тасдиқлаган. У можаро Покистон кучлари ўққа тутганидан кейин бошланганини айтмоқда. Расман Покистон ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермаган.
Таъкидланишича, “Толибон”нинг икки жангчиси ҳалок бўлган ва бир нафар покистонлик аскар яраланган.































Изоҳлар 0
…