date
views 208

Замбия собиқ президентининг хотини ўғриликда айбланиб ҳибсга олинди

Фото: Znbs.cо.zm

Замбия полицияси мамлакатнинг собиқ президенти Эдгар Лунгунинг хотини Эстер Лунгуни ўғриликда айблаб ҳибсга олди.

“Полиция собиқ биринчи хоним Эстер Лунгуга қарши расмий айблов қўйди ва уни автомобиль ўғирлаш жиноятининг учта банди бўйича ҳибсга олди”, дейилади полиция баёнотида.

Қайд этилишича, у билан бирга яна тўрт киши ҳибсга олинган, уларга худди шундай айбловлар қўйилмоқда.

Эстер, шунингдек, жиноятдан топилган деб ҳисобланган мулкка эгалик қилишда ҳам айбланмоқда.

Барча қўлга олинганлар қамоқда сақланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Замбия собиқ президентининг хотини ўғриликда айбланиб ҳибсга олинди