date
views 460

Америка орзуси: Кўпчиликни АҚШга кетишга ундайдиган 15 сабаб

Америка орзуси: Кўпчиликни АҚШга кетишга ундайдиган 15 сабаб

АҚШ дунёдаги энг қудратли, нуфузли ва меҳмондўст давлатдир. Бу қуруқ гап эмас, буларнинг барчаси статистикада акс этган.

Америка иқтисодиёти жуда катта: алоҳида штатлар иқтисодиётни мустақил мамлакатлар иқтисодиёти билан солиштириш мумкин

  • Жумладан, ривожланган давлатлар: Сингапур, Туркия, Бельгия, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Дания. Украина ялпи ички маҳсулотини Вашингтон штатининг ялпи ички маҳсулоти билан қиёсласа бўлади.
Фото: Business Insider

Америка инқироздан муваффақиятли чиқмоқда

  • Графикада иш билан банд аҳоли сони йил бўйича кўрсатилган. 2008 йилдаги кескин “тушиш”дан сўнг вазият яхшилана бошлади – 2010 йилдан бошлаб аҳоли бандлиги ортиб бормоқда.
Фото: Business Insider

Дунёдаги энг йирик икки фонд биржаси Америкага тегишли

  • Нью-Йорк фонд биржаси ва NASDAQ’нинг умумий капиталлашуви кейинги олтита биржанинг умумий капиталлашувидан каттароқдир.
Фото: Business Insider

Дунёдаги энг йирик 10 та компаниянинг 7 таси Американики

  • Капиталлашув бўйича етакчи ўнта компанияга — Хитойнинг нефть ва газ компанияси PetroChina, Хитой саноат ва тижорат банки ва штаб-квартираси Швейцарияда жойлашган Novartis фармацевтика корпорацияси ҳам киради. Аммо қолган Топ-5 компанияларнинг барчаси Америкага тегишли.
Фото: Business Insider

Дунёдаги энг йирик компанияларнинг ярми Америкада жойлашган

Фото: Business Insider

Американинг турли соҳаларга қўшган ҳиссаси

  • Дунёдаги барча венчур инвестицияларининг қарийб 70% Америкага тегишли, интернет фойдаланувчиларининг 60% америкаликлардир, АҚШ ялпи ички маҳсулоти жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 15% ни ташкил қилади, пўлатнинг 5% Америкада ишлаб чиқарилади. Ҳатто Қўшма Штатлар етакчи бўлмаган соҳаларда ҳам жиддий таъсир ўтказа олади.
Фото: Business Insider

Нобел мукофотини қўлга киритган америкаликлар бошқаларга қараганда кўпроқ

  • Бу штатларда илм-фан қанчалик ривожланганлигидан далолат беради.
Фото: Business Insider

АҚШ спортда ҳам етакчи ўринларда

  • Олимпия ўйинлари ғолиблари ҳам ундан қолишмайди.
Фото: Business Insider

Голливуд ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшмоқда: энг машҳур 10 та фильмдан 9 таси Америкага тегишли

  • Ушбу ўнталикда фақат “Гарри Поттер” Британия фильмидир.
Фото: Business Insider

Мусиқа ҳам фильмлардан қолишмайди — дунёдаги энг машҳур 15 мусиқачидан 9 таси америкалик

Фото: Business Insider

Энг машҳур учта сайт ҳам Америкага тегишли

  • Булар Google, Facebook ва YouTube. Энг оммабоп интернет-ресурслар ўнлигида эса еттитаси Американики.
Фото: Business Insider

Қўшма Штатларда гапириладиган тиллар сони ҳам озмунча эмас

  • Ҳа, бу борада Америка дунё етакчиси эмас. Аммо барибир — 422 та ҳазилакам сон эмас.
Фото: Business Insider

Америкаликлар анча ёш миллат

  • АҚШда ўртача ёш — 37,6 ёш. Дунёда ёшроқ давлатлар ҳам бор, лекин кўплаб давлатларда бу тенденция аксинча.
Фото: Business Insider
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка орзуси: Кўпчиликни АҚШга кетишга ундайдиган 15 сабаб