date
views 842

Москвада ҳаво ҳужумидан мудофаа учун масъул икки генерал ҳибсга олинди

Москвада ҳаво ҳужумидан мудофаа учун масъул икки генерал ҳибсга олинди
Константин Огниенко Фото: Балашиха маъмурияти / VK

Москвани ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилувчи 1-махсус мақсадли ҳаво ҳужумидан мудофаа армияси собиқ қўмондони генерал-майор Константин Огниенко жуда катта миқдордаги пора олиш бўйича жиноий ишда айбланувчига айланди. Бу ҳақда 7 сентябр, пайшанба куни Россия ОАВ хабар берди.

Маълумотларга кўра, генерал 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин бўлган жиноий иш июл ойида очилган. Огиенко ҳибсда, унинг ҳибс муддати 27 ноябргача узайтирилди.

Ўта йирик миқдордаги пора

«Коммерсант» газетасининг ёзишича, Огниенко 4-ҳаво ҳужумидан мудофаа дивизияси қўмондони генерал-майор Дмитрий Беляцкий билан биргаликда «Надежда» жамоат ташкилоти раҳбаридан 500 минг рубл олган. Бу жами 30 миллион рубллик поранинг биринчи қисми эди, бунинг эвазига ҳарбийлар Россия Мудофаа вазирлигининг Москва яқинидаги Долгопрудний ва Лобнядаги ерларини қурилиш учун ажратишга ваъда берган.

Беляцкий ўз айбини қисман тан олди ва тергов билан келишувга эришди. У уй қамоғига олинган. Огниенко ўз айбини тан олмаяпти. Терговчилар агар енгилроқ эҳтиёт чораси танланса, «Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий маъмурияти мансабдор шахслари ўртасида кенг алоқага эга» генерал гувоҳларга таъсир ўтказиши, тергов ва суддан яшириниши мумкин, деган қарорга келди.

Константин Огниенко 2021 йилдан буён Ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа - махсус мақсадли Ленин орденли 1-қўшинлар қўмондони бўлиб хизмат қилган ва жиноий иш қўзғатилганидан кейин лавозимидан четлатилган. Ҳозирда тергов ва Мудофаа вазирлиги томонидан 1-Ҳаво мудофааси армиясига бириктирилган мудофаа ва хавфсизлик ерлари инвентаризация қилинмоқда, шунингдек, 1-армия таркибига кирувчи Ҳаво мудофааси қўшинлари қўмондонлиги вакиллари текширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада ҳаво ҳужумидан мудофаа учун масъул икки генерал ҳибсга олинди