Россия қўшинлари ҳужум пайтида Харьковни қуршаб олади, деди Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Германиянинг “Die Weltwoche” Youtube-каналига берган интервьюсида.
“Улар Украина шарқида аста-секин шимолга ҳаракат қилмоқдалар, кейин шарққа, сўнгра шимолга қараб ҳаракатланиб, Харьковни ўраб олишади”, – дейди таҳлилчи.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Россия қўшинлари йўлда УҚК учун тузоқ тайёрлаб қўйган, унда украиналик аскарлар кўп миқдорда “ўзларини қурбон қилади”. Шунингдек, у Россия ҳарбийлари ўзининг разведка тизими ёрдамида жанг майдонида Ғарб ва Украина жавоб бера олмайдиган ҳар қандай нишонни “аниқлаши ва йўқ қилиши” мумкинлигини таъкидлади.
“Бу тўлиқ муваффақиятсизлик”, - дея хулоса қилди Макгрегор Украинанинг қарши ҳужумига изоҳ бериб.