Марокашда зилзила қурбонлари 600 кишидан ошди (фото, видео)

Марокашда зилзила қурбонлари 600 кишидан ошди (фото, видео)
Марокашда зилзила қурбонлари 600 кишидан ошди (фото, видео)
Фото: Reuters

Охирги маълумотларга кўра, Марокаш марказида содир бўлган зилзила қурбонлари камида 632 кишига етди, 329 киши жароҳатланган, деб ёзмоқда Al-Arabiya. Аввалроқ 296 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ёрдам етказиш қийин бўлган тоғли ҳудудларда кўп одамлар ҳалок бўлди, деди маҳаллий амалдор.

9 сентябрга ўтар кечаси Марракеш шаҳридан 80 километр узоқликдаги тоғли ҳудудда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди Марокаш Миллий геофизика институти. АҚШ Геология хизмати эса зилзила магнитудаси 6,8 га баҳолангани ва ер силкинишлари нисбатан саёз — 18,5 километр чуқурликда содир бўлганини маълум қилди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, зилзила Ал-Ҳауз, Уарзазат, Марракеш, Азилал, Шихауа ва Тарудант провинцияларида сезилган.

Зилзила эпимарказига энг яқин жойлашган йирик шаҳар Марракешда турар жой бинолари ва бошқа иншоотлар қулаб тушди. Аҳолининг хабар беришича, UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган эски шаҳарда ҳам уйлар қулаган. Маҳаллий телевидение масжид вайрон бўлганини ва машиналар мажақланиб кетганини кўрсатди. Қутқарув хизматлари вайроналарни тозалашда давом этмоқда.

Марокашда зилзила қурбонлари 600 кишидан ошди (фото, видео)
Фото: Reuters
Марокашда зилзила қурбонлари 600 кишидан ошди (фото, видео)
Фото: Reuters

Зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда мобил алоқа ва электр таъминотида муаммолар юзага келган.

Марокашда зилзила қурбонлари 600 кишидан ошди (фото, видео)
Фото: Reuters

Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи расмийлари Марокашга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Марокашда зилзила қурбонлари 600 кишидан ошди (фото, видео)

Марокашда зилзила қурбонлари 600 кишидан ошди (фото, видео)

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар