Африка Иттифоқи G20'нинг доимий аъзосига айланди. 55 давлатни ўз ичига олган иттифоқ Ҳиндистон ташаббуси билан G20'га қўшилди.
Бугун Нью-Делида икки кунлик G20 саммити бошланди. Тадбирда Россия ва Хитой раҳбарлари қатнашмаяпти, ушбу вазиятдан Европа Иттифоқи Африка давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун фойдаланмоқчилигини аввалроқ Bloomberg маълум қилганди.
Эътиборлиси, Ҳиндистон ўзининг тарихий Бҳарат номи билан қатнашмоқда. Ҳукуматнинг мамлакат номини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар