12:18 / 10.09.2023
796

Россия Украина пойтахтига камикадзе дронлари билан ҳужум қилди (фото)

Фото: Reuters

Россия ҳарбийлари 10 сентябрга ўтар кечаси Киевга камикадзе дронлари билан ҳужум қилди. Бу ҳақда “Главред” хабар берди.

Маълум қилинишича, бир қатор портлашлар эшитилиб, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушган. Дронлар қолдиқлари Украина пойтахтининг Святошинский, Подолский, Шевченковский, Соломенский ва Дарницкий туманларида қайд этилган.

Дрон парчалари Святошинский туманида Совки боғи ҳудудига, Дарницкий туманида эса нотурар бино устига қулаган. Биринчи ҳолатда ёнғин содир бўлган, иккинчисининг эса вайронагарчилик даражаси аниқланмоқда.

Фото: Reuters

Умуман олганда, вайроналарнинг аксарияти очиқ, бинолар қад ростамаган ҳудудларга тушган. Аммо Шевченковский туманидаги квартира бундан мустасно.

“Шевченко туманида кўп қаватли уйнинг хонадонига дрон парчалари тушган. Ёнғинни уй эгалари ўзлари ўчирган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ”, — дейди расмийлар. 

Вайроналар асосан автомобиллар, асфальт ва троллейбус электр узатиш линияларига зарар етказган. Бир киши жароҳатланган. Кечаси ҳаво мудофааси душманнинг йигирмадан ортиқ дронларини йўқ қилган.

Фото: Reuters

Киев мэри Виталий Кличконинг айтишича, жабрланувчида стрессга ўткир реакция кузатилган. 

“Подолск вилоятида жабрланган бир киши бор. Стрессга ўткир реакция. Шифокорлар воқеа жойида ёрдам кўрсатмоқда”, — деган мэр.

Рус ҳарбийлари Украина бўйлаб 32 та дрон учирди

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг хабар беришича, 10 сентябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари мамлакатга 32 та дрон учирди, улардан 25 таси уриб туширилган.

“Бугун тунда Украинага Shahed-136/131 русумидаги 32 та камикадзе дрон билан ҳужум қилинди, улардан 25 таси ҳаво мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди. Дронларнинг катта қисмини Киев вилоятига йўналтирилган”, — дейилади хабарда.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украина пойтахтига камикадзе дронлари билан ҳужум қилди (фото)