date
views 678

Бразилия президенти Путинни ҳибсга олишдан бош тортди

Фото: Reuters

Бразилия президенти Луис Лула да Сильва россиялик ҳамкасби Владимир Путинни келаси йили Rio-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган G20 йиғилишида иштирок этса, ҳибсга олмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Сиёсатчи Деҳлидаги G20 йиғилиши чоғида берган интервьюсида тегишли фикрни илгари сурган. У Россия президенти 2024 йилги тадбирга таклиф қилинишини айтган.

Путиннинг Бразилияга бемалол келишига ишонаман. Сизга шуни айтишим мумкинки, агар мен Бразилия президенти бўлсам ва у Бразилияга келса, ҳеч қандай ҳолатда ҳибсга олинмайди”, — деди Лула.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро жиноий суд 2023 йил март ойида Путинни уруш пайтида юзлаб болаларни Украинадан ноқонуний равишда депортация қилишда айблаб, ҳибсга олишга ордер берганди. Энди Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилган давлатлар Путин уларнинг ҳудудига қадам босса, ҳибсга олиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия президенти Путинни ҳибсга олишдан бош тортди