date
views 891

Пригожиннинг мол-мулкига ким эгалик қилди?

Фото: “ТАСС”

Санкт-Петербургда авиаҳалокатда ҳалок бўлган “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин бўйича мерос иши очилди. Бу ҳақда Россиянинг “ВЧК-ОГПУ” лойиҳаси хабар берди.

Маълум қилинишича, “Путин ошпази”нинг қизларида деярли ҳеч нарса қолмаган. Пригожиннинг ҳаёти давомидаги васиятига асосан унинг деярли барча мол-мулки ўғли Павелга ўтган.

Бутун бизнес, барча компаниялар, барча мулк, унинг қизларига қолган бир нечта нарсалардан ташқари, Павелга ўтди. У ўзини барча нарсада Евгений Пригожиннинг вориси деб эълон қилди. Лекин, ростини айтсам, Павел маълум шахслар таъсири остида ва уни мустақил шахс деб аташ қийин”, — деди манба.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пригожиннинг мол-мулкига ким эгалик қилди?