date
views 381

Пашинян Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан бўшатди

Фото: “РИА Новости”

Арманистон бош вазири Никол Пашинян давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Саркис Ованнисянни ишдан бўшатди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Ованнисяннинг ваколатларига мамлакат раҳбарларининг хавфсизлигини таъминлаш кирган. Ҳозирда тегишли лавозимни вақтинчалик давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Артур Гаспарян эгаллайди. Кадрлар ўзгариши сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Саркис Ованнисян назначен начальником Службы государственной охраны Республики Армения | Новости Армении- АРМЕНПРЕСС Армянское информационное агентство

Эслатиб ўтамиз, Саркисян 2022 йил май ойида мухолифат намойишлари чоғида шов-шувли даражада машҳур бўлган ва 2023 йилнинг апрель ойида у яна қайта лавозимга тайинланган эди.

Арманистонда Давлат хавфсизлик хизмати Миллий хавфсизлик хизмати органлари тизимидан ажратилиб, бевосита мамлакат бош вазирига бўйсундирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пашинян Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан бўшатди