date
views 212

Британия парламентида хитойлик “жосус” қўлга олинди

Фото: “РИА Новости”

Буюк Британия полицияси мамлакат парламенти депутатининг ёрдамчисини Хитой фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Маълум қилинишича, унинг фаолияти доирасига ташқи сиёсат масалалари, жумладан, Пекин билан алоқалар киради. У бир мунча вақт Хитойда яшаган, ҳуқуқ-тартибот ходимлари у ёлланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Ҳибсга олинган шахс махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга Консерватив партиянинг бир қатор юқори мартабали аъзолари билан алоқаси бўлган. Улар орасида ички ишлар вазирининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Том Тугендхат ва Британия парламентининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Алисия Керн ҳам бор.

Таъкидланишиша, гумонланувчини 13 март куни ҳибсга олган, бироқ у октябргача гаров эвазига қўйиб юборилган. Ўшанда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш тафсилотларини эълон қилмаган, фақат айбловлар давлат сирларини ошкор қилиш билан боғлиқлигини айтган. Исми ошкор қилинмаган яна бир гумондор ҳам қўлга олинган.

Тегишли ҳодиса бошқа давлат фаолияти туфайли хавфсизликнинг энг йирик бузилишларидан бирига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия парламентида хитойлик “жосус” қўлга олинди