date
views 457

Тарихчилар Антоний ва Клеопатра қабри қаерда жойлашганини топди

Фото: Клеопатра тасвирланган барельефнинг парчаси / Getty Images

Мисрда тарихчилар Марк Антоний ва Клеопатранинг узоқ вақтдан бери йўқолган қабрини топишга яқинлашганини маълум қилди. Бу ҳақда Mirror хабар берди.

Археологларнинг фикрига кўра, Искандариядан 18 мил узоқликда жойлашган Тапосирис Магна яқинидаги ҳудудда жуфтлик бирга дафн этилган яширин жойни топишга муваффақ бўлишган.

“Қабрнинг аниқ жойини аниқлашга жуда яқинмиз; тўғри йўлдамиз. Айнан қаерни қазишимиз кераклигини биламиз”, — дейди улар.

Клеопатра VII Филопатор Мисрнинг сўнгги қироличаси. У ва Марк Антоний илон уларни чақишига йўл қўйиб, ўз жонига қасд қилишган деган кенг қараш бор. Ўшанда Клеопатра 39 ёшда бўлган.

Аммо айримлар унинг ўлдирилганини даъво қилади. Немис олимлари эса архив ҳужжатларини ўрганиб, Клеопатранинг ўлимига кобра чақиши эмас, балки афюн, зангпоя ва аконитнинг заҳарли аралашмаси сабаб бўлганини илгари сурган.

Қабрни топиш мазкур иккиланишларга далиллар келтиришига ёрдам бериши кутилмоқда. Марк Антоний ёки Маркус Антониус Рим сиёсатчиси ва генерали бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тарихчилар Антоний ва Клеопатра қабри қаерда жойлашганини топди
-->