date
views 7 091

Туркияда армия мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини маълум қилди

Туркияда армия мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини маълум қилди

Туркия армияси мамлакатда ҳукуматни қўлга олганини маълум қилди. Бу ҳақда, "Meduza"га асосланиб, "Дарё" хабар бермоқда.

Хабар беришларича, ҳарбийлар баёноти маҳаллий телевидение орқали ўқиб эшиттирилган.

Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ҳарбийлар исён кўтаришга урингани ҳақида баёнот берган эди.

Маҳаллий НТВ телеканали хабарига кўра, Истанбулнинг Босфор бўғози устидан ўтган кўприклари ва Отатурк номли аэропортига танклар киритилган. Аэропортдаги барча рейслар бекор қилинган, дея хабар бермоқда Sky News.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда армия мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини маълум қилди