Австрия канцлери Туркия борасида кутилмаган баёнот берди

Фото: РИА Новости.
Австрия федерал канцлери Карл Нехаммер Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича ҳар қандай музокараларни тўхтатишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Анқаранинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишини «тасаввур қилиб бўлмайди». Бу ҳақда Нехаммер Die Welt газетасига берган интервюсида маълум қилди.
«Биз Анқара ва Брюссел ўртасидаги яқинлашувни қўллаб-қувватлаймиз, бироқ Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишини тасаввур қилиб бўлмайди. Бир-бирингиз билан муносабатларингизда ҳаққоний бўлиш муҳимдир. Бу эса кўп йиллар давомида музлатиб қўйилган аъзолик музокараларини расман тугатиш ва ҳамкорликнинг янги концепциясини ишлаб чиқишни ўз ичига олади», — деди Нехаммер.
Шу билан бирга канцлер Туркияни Европа Иттифоқи учун муҳим ҳамкор сифатида тан олди. Анқара ва Брюссел «иқтисодий ва сиёсий масалаларда ўзаро ишонч ва ҳамкорликка» асосланган шериклик вариантини шакллантириши керак, деб ҳисоблайди у.
Бунгача Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғарб ярим аср давомида ўз сўзида турмай, мамлакатнинг Европа Иттифоқига киришига тўсиқлар яратаётганини айтганди.
Мавзуга оид янгиликлар
«Туркия ва Покистонни қаттиқ жазолаймиз!»: Ҳусийлардан Анқарага кескин таҳдид20 сентябр 12:48
Исроил–Туркия таранглиги: Сурияда янги хавфли сценарий пайдо бўлди...22 август 17:55
22 ёшли Австриялик гўзаллик маликаси кутилмаганда вафот этди9 сентябр 14:31
Лавровнинг шов-шувли баёноти: Фридрих Мерцнинг оилавий тарихи тафсилотлари29 июл 15:24
Хоқон Фидан Украинадаги уруш бутунлай қириб юбориш босқичига ўтганидан огоҳлантирди15 сентябр 23:05
Эстонияда омбудсманлик вазифасини бажарган ҳуқуқшунос президент бўлди3 сентябр 15:09
























Изоҳлар 0
…