00:25 / 12.09.2023
1 406

“Шахсий соқчиларига ишонмайди”: Путиннинг собиқ қўриқчиси Россия президентига ишлаш ҳақида гапирди

Фото: “ТАСС”

Аннексия қилинган Қримдаги Владимир Путиннинг дала ҳовлисини қўриқлаган Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Виталий Брижатий Россия президенти билан қандай ишлагани ҳақида интервью берди. Брижатий уни Украинадаги урушга жўнатишларини билгач, Эквадорга қочиб кетган. У мазкур урушга қарши бўлганини айтган.

Виталий Брижатий камчаткалик бўлиб, уйланганидан кейин Қримга кўчиб ўтган. У аввал ОМОНда кинолог бўлиб ишлаган, кейинчалик Россия федерал хавфсизлик хизматида кинолог бўйича инструктор сифатида фаолият олиб борган.

Фото: Виталий Брижатий / Видеодан кадр

У Қримнинг жанубий қирғоғидаги Олива қишлоғидаги Путиннинг дачасини қўриқлаган. Россия президентининг ёзги дачаси ёнида мамлакат собиқ президенти Дмитрий Медведев ва Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортниковнинг дачалари жойлашган.

Брижатий дачаларнинг участкаси жуда катта бўлиб, фитнес марказларидан тортиб чойхоналаргача борлиги, вертолётлар, назорат пунктлари ва хусусий пляжлар жойлашганини айтган. Путин ва унинг ёрдамчиларининг қароргоҳлари сувдан ғаввослар томонидан қўриқланади. Ерда эса уч метрли тўсиқлар билан ўралган, уларга камералар ўрнатилган. Виталийнинг қайд этишича, Қрим аннексия қилинганидан кейин маҳаллий аҳолининг денгизга чиқиш имкони йўқ, у бутунлай тўсиб қўйилган.

дача путина, дача путина крым

“Одамлар бу дачаларда ишлайди. Мансабдор одам, аммо унинг лавозими кир ювиш машинаси оператори ҳисобланади”, — деди Виталий.

Унинг ўзи Бортниковнинг дачаларида бўлган ва ҳукумат дачаларига бориш жуда қийинлигини айтади. Аммо у дачаларнинг ҳар бирида 45 миллион рублга мусиқа тинглаш учун хона борлигини эслатиб ўтди.

Путин ҳеч кимга ишонмайди, ҳатто қўриқчисига ҳам

“Одамларга у шу дачада дам олмоқда деб айтишлари мумкин. Ҳамма уни қўриқлаш пайида, югуриб юради. Лекин у бошқа жойда бўлиши мумкин. Дачаларда иш қизийди. Одамлар ишлайди, агар уй эгаси ёки меҳмон келса, озиқ-овқат олиб келинади. Агар овқат бузилса, уни ташлаб, янгисини олиб келишади”, — дейди Россия президентининг собиқ қўриқчиси.
Фото: Путин қароргоҳини ўраган тўсиқлар / “Новая Газета”

Унинг сўзларига кўра, Путиннинг Қримга сафарлари пайтида унинг келиши бирданига иккита аэропортда — Севастопол ва Симферополда эълон қилинади, улар орасидаги масофа 100 километрдан ошади. Аммо Путин денгиз орқали етиб бориши ёки вертолётда келиши ҳам мумкин. Буни ҳеч ким аниқ билмайди.

Дача ҳудудларида барча хавфсизлик ходимлари учун смартфонлардан фойдаланиш тақиқланади. Аммо шу билан бирга, барча мулоқот WhatsApp’да амалга оширилади. Турар жойларга кирган барча фуқароларнинг паспортлари ва телефонлари олиб қўйилади. Ижтимоий тармоқларда тарқайдиган фотосуратлар хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олинган.

Брижатийга кўра, Россия Қуролли кучлари таркибида президентининг хавфсизлик хизмати мавжуд. Айнан улар Россия раҳбарига ҳамроҳлик қилади.

Виталий Брижатйнинг иши нимадан иборат эди?

Маҳаллий хавфсизлик хизмати ва Виталийнинг ўзи кинолог сифатида ҳудудда портловчи моддалар бор-йўқлигини текширган. У, шунингдек, “КамАЗ” юк машиналари орқали Путинга етказилган совғаларни ҳам кўздан кечирган.

Фото: Путиннинг дачасидаги қўриқчилари / “Новая газета”

У Путин билан учраша оладиган (ёки мумкин бўлмаган)ларни ҳам назоратдан ўтказган. Виталий Севастопол губернатори ташрифдан олдин уч ҳафта карантинда бўлганини эслайди.

Урушга муносабат

Виталийнинг айтишича, 2022 йил февраль ойида Украинада уруш бошланганидан сўнг дарҳол уларнинг барчасига бронжилетлар кийиш буюрилган. Унинг ҳамкасбларининг аксарияти Украинани босиб олиш тез бўлиши ва янги ҳудудларда иш, мартаба зинапоясида юқорига кўтарилиш имконияти пайдо бўлишига умид қилиб, хурсанд бўлган.

Унинг ўзи кетишга қарор қилган, бироқ рапорти қабул қилинмаган. Аксинча, унинг ҳамкасбларига дронларнинг дача узра учиш эҳтимолига осмонни мунтазам кузатиш топширилган.

Қандай қилиб Виталий Қримни тарк этишга ва истеъфога чиқишга муваффақ бўлди?

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин президентдан кўнгли қолган. Уларга украиналик қариндошлари, АҚШ ва Европа Иттифоқи фуқаролари, шунингдек, урушга қарши бўлган ҳар қандай одамлар билан мулоқот қилиш тақиқланган.

У кетиш ҳақида ариза ёзгач, у билан икки соат суҳбатлашишган ва Виталийни фронтга жўнатиш билан таҳдид қилишган. У таътилга чиқиши керак эди, лекин унинг бошлиғи, уни фронтда кетадиганлар рўйхатига киритган.

У ҳаммадан яширинча паспорт олган. Унинг рафиқаси Эквадорда яшаш учун рухсатнома расмийлаштирган. Брижатий ўз раҳбарларига унинг ҳозирда яшаш учун рухсатномаси борлигини ва бу қонун хавфзилик хизматида ишлашини тақиқлашини айтган. Шундан кейингина у ишдан бўшатилган.

“Кетганимда эшитган охирги ибора: Фронтда омад тилаймиз!”, — дейди у.

Виталийнинг кетиш ҳақидаги қарорини қариндошлари душманлик билан қарши олган. Отаси буни қабул қилмаган.

“Чунки у телевизор кўради”, — дея хулоса қилган Брижатий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Шахсий соқчиларига ишонмайди”: Путиннинг собиқ қўриқчиси Россия президентига ишлаш ҳақида гапирди