23:00 / 13.09.2023
831

Украина Россиянинг йирик десант кемаси ва сувости қайиғини йўқ қилди

Фото: Telegram

Украина қуролли кучлари 13 сентябрга ўтар кечаси Севастополга ракета зарбаси берди. Оқибатда Россиянинг “Ростов-Дон” дизель-электр сувости қайиғи ва “Минск” йирик десант кемаси ёниб кетди.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси бир вақтнинг ўзида 10 та қанотли ракеталар билан Севастополдаги нишонларга ҳужум қилганини маълум қилди. Аннексия қилинган шаҳар “губернатори” Михаил Развожаев ҳам Севастопол денгиз заводида ёнғин чиққанини айтган. 10 та қанотли ракеталардан 7 таси тутиб олингани маълум қилинган.

“Минск” йирик десант кемаси ҳақида нима маълум?

Катта десант кеманинг асосий мақсади қўшинларни қирғоққа тушириш ёки юкларни ташишдан иборат. “Минск” 2000 йилда Россия Болтиқ флоти таркибига киритилган. Россия Украинага кенг миқёсли бостириб киришидан бир оз олдин Қора денгизга бир нечта йирик десант кемаларини жойлаштирган. 

Фото: Кемага ракета зарбаси берилишидан олдинги ва кейинги сурати / Telegram

Ушбу кема қуйидаги турдаги юкларни ташиши мумкин:

  • 10 танк ва 340 киши;
  • 12 та зирҳли техника ва 340 киши;
  • 3 та танк, 3 та ўзиюрар “Нона-С” артиллерия, 5 та МТ-ЛБ ҳарбий машианси;
  • 4 та юк машинаси ва 313 киши;
  • оғирлиги 480 тоннагача бўлган юк.

Бундан ташқари, кемада 64 километргача масофани қамраб оладиган радиоэлектрон ускуналар мавжуд. Қурол сифатида кемада иккита Град-М отиш мосламаси, 57 мм калибрли АК-725 автоматик ишга тушириш мосламаси ёки АК-176 ва АК-630М мавжуд.

Фото: Telegram

Кема корпусининг узунлиги 112,5 метр ва кенглиги 15 метрни ташкил қилади. “Минск” Севастопол денгиз заводида бўлган. “Ростов-Дон” сувости қайиғи ҳам унинг ёнида жойлашган.

Фото:

“Ростов-Дон” дизель-электр сув ости қайиғи

“Ростов-Дон” 2014 йилда Россия Қора денгиз флотида хизматга кирган. Сув ости қайиғининг қуролланиши:

  • 4 та қанотли “Калибр-ПЛ” ракеталари;
  • торпедалар;
  • миналар.

проект 636.3, подводная лодка Ростов-на-Дону, субмарина Ростов-на-Дону, российская подводная лодка, что известно о подлодке ростов на дону

Defense Express нашрининг ёзишича, тарихда биринчи марта сув ости кемасини йўқ қилиш учун қанотли ракеталардан фойдаланилган. Украина рус сув ости кемаларига қарши курашиш учун стандарт имкониятларга эга эмас, шунинг учун рус сув ости кемаси кўрфазда йўқ қилинган.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россиянинг йирик десант кемаси ва сувости қайиғини йўқ қилди