
Туркия ҳокимиятини ҳарбий давлат тўнтариши воситасида эгаллашга муваффақиятсиз уринишдан сўнг, 336 киши қамоққа олинган. Бу ҳақда Туркиянинг "NTV телеканали" хабарига асосланиб "Кун" нашри маълум қилмоқда.
Бунга қадар, Туркия бош вазири бинали Йилдирим тўнтаришга алоқадор 130 нафар ҳарбийнинг ҳибсга олингани ва генералнинг ўлдирилганини эълон қилганди.
Аввалроқ, Истанбулдаги Босфор кўпригини эгаллаб олган ўнлаб аскарлар қўлларини кўтарган ҳолда, таслим бўлаётгани хабар қилинган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар