date
views 6 678

Туркия ҳукумати Бош штаб бошлиғи лавозимига вақтинча раҳбар тайинлади

Туркия ҳукумати Бош штаб бошлиғи лавозимига вақтинча раҳбар тайинлади

Туркия ҳукумати мамлакат қуролли кучлари Бош штаби раҳбари лавозимига вақтинча бажарувчи тайинлади. Бунга, амалдаги Бош штаб бошлиғининг қаердалиги номаълумлиги сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда "Reuters агентлиги" хабарига асосланиб "Кун" нашри.

Бу ҳақда, мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим эълон қилган. Айрим ОАВнинг хабар қилишича, Бош штаб раҳбари гаровда бўлиши мумкин.

Daily Sabah нашрининг маълумотига кўра, Бош штабга Умар Дундар вақтинчалик раҳбарлик қилади. У Истанбул ва мамлакат шимоли-ғарбий минтақасидаги Биринчи армия — қуруқликдаги қўшинлар қўмондони ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ҳукумати Бош штаб бошлиғи лавозимига вақтинча раҳбар тайинлади