date
views 737

“Кутилмаган совға”: Украина Россиянинг “Триумф” зенит-ракета тизимини йўқ қилди

Фото: YouTube

14 сентябрга ўтар кечаси Украина Евпатория шаҳридаги (Қрим) рус ҳарбийларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган С-400 “Триумф” зенит-ракета тизимини йўқ қилди.

Тегишли операция Украина разведкаси ва ҳарбий-денгиз кучлари контрразведка ходимлари томонидан амалга оширилди. С-400 “Триумф” дронлар ва Украинада ишлаб чиқарилган Нептун қанотли ракеталари билан ҳужумга учраган.

Фото: Россиянинг ҳужумга учраган зенит-ракета тизимининг сунъий йўлдошдан кўриниши 

Манбаларнинг аниқлик киритишича, дронлар дастлаб Россия тизимининг радарлари ва антенналарига зарба берган. Радиолокацион станциялар ишдан чиққандан сўнг, ҳарбий-денгиз кучлари С-300/400 Триумф учириш комплексларига иккита Нептун ракетасини учирган.

Украина разведкаси “Қримда русларни янги кутилмаган сюрпризлар кутаётгани”ни қайд этди.

С-400 “Триумф” нима?

С-400 С-300 нинг такомиллаштирилган версияси ҳисобланади. Ҳаво нишонларини: стратегик ва тактик авиация, баллистик ва гипертовушли ракеталар, разведка самолётлари, дронларни йўқ қилишга мўлжалланган. С-400 комплекси 400 километр радиусдаги нишонларга зарба бера олади.

Тизим муҳим объектларни ҳимоя қила олади, шунингдек, қуруқликдаги кучларни қамраб олади. У илк бор 2007 йилда Россия армияси хизматига топширилган. С-400 тизимининг нархи 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Кутилмаган совға”: Украина Россиянинг “Триумф” зенит-ракета тизимини йўқ қилди