АҚШ Украинадаги манфаатларига зид ҳаракат қилиб, Россияга дунёда муқобил иттифоқ тузишга ёрдам бермоқда. Бу фикрни Нидерландиянинг "Демократия учун форум" (FVD) партияси етакчиси Тьерри Боде Сербиянинг “Нови Стандарт” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Америка империяси дунёда Америка ҳукмронлигининг қулашини тезлаштирмоқда ва Украинадаги қуролли можаро бунга яққол мисол бўла олади. Бу можаро АҚШ манфаатларига ҳам, Европа манфаатларига ҳам ва украиналиклар манфаатига ҳам тўғри келмайди. Ахир у ерда кунига минглаб Украина фуқаролари нобуд бўлмоқда. Вазият Россияга дунёда муқобил иттифоқ тузишга ёрдам бермоқда. Хуллас, бу жуда аҳмоқлик”, — дейди Боде.
Унинг тушунтиришича, 1945 йилдан кейин тузилган Америка империяси ўзининг асл мақсадидан четлашиб, барча йўналишларини йўқотган. Сиёсатчининг қўшимча қилишича, шу сабаблар туфайли АҚШ ўзига ўзи қарши ишламоқда ва Американинг дунёдаги ҳукмронлиги қулашини тезлаштирмоқда.
Аввалроқ Боде АҚШ Украинани кам бойитилган уран ўқ-дорилари билан таъминлаш қарори орқали ўзини ядровий эскалация йўлига қўйганини таъкидлаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар