date
views 270

Қирғизистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди

Қирғизистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди

Фото: knews.kg

Қозоғистоннинг Саришаган полигонида Қозоғистон ва Қирғизистон Қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг «Жанговар ҳамдўстлик-2023» машқларининг ўқ отиш билан боғлиқ фаол босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Кабар» хабар бермоқда.

Қўшма манёврларни Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов ва Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов кузатиб борди.

Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Шимолий ҳарбий округи ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва авиация экипажларининг ҳаво ва ердаги нишонларга жанговар ўқ отиши кўрсатиб берилган.

Шунингдек, Саришаган йўналишида жойлашган объектлар ва қўшин гуруҳлари ҳаво ҳужумидан мудофаа элементлари ҳам намойиш этилди.

Якуний аккорд «душман аэродроми объектларини йўқ қилиш» бўлди.

Қўшма машғулотларга 1075 нафар ҳарбий хизматчи, 200 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, шунингдек, 30 дан парвоз аппарати жалб этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди