07:53 / 20.09.2023
141

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда «C5+1» форматидаги биринчи саммитда иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда «C5+1» форматидаги биринчи саммитда иштирок этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташриф дастурига мувофиқ 19 сентябр куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг «C5+1» форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.

Тадбирда АҚШ президенти Жозеф Байден, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув кун тартибига мувофиқ, савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтириш истиқболлари, «яшил» тараққиёт, энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш, минтақавий хавфсизлик, терроризм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Саммитда саккиз йил муқаддам Самарқанд шаҳрида ташкил этилган «С5+1» формати Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот, барча соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдонга айлангани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё минтақасида дўстлик, ўзаро англашув ва шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани, бу кенг ҳамкорлик учун янги ва ноёб имкониятлар яратаётганини юксак баҳолади.

Савдо-инвестициявий фаолиятни кучайтириш, лойиҳавий ҳамкорликни йўлга қўйиш, минтақада транспорт йўлакларини ривожлантириш, «яшил» кун тартибини илгари суриш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлаш, таълим дастурларини кенгайтириш, Афғонистондаги вазиятнинг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш каби бутун минтақа ривожи учун стратегик аҳамиятга эга устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

Учрашув якунида минтақа мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги ўзаро англашувни янада чуқурлаштириш ва амалий шерикликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда «C5+1» форматидаги биринчи саммитда иштирок этди