date
views 252

Forbes: Шавкат Мирзиёев - АҚШ ва Марказий Осиё ҳамкорлигидаги янги даврнинг архитектори

Forbes: Шавкат Мирзиёев - АҚШ ва Марказий Осиё ҳамкорлигидаги янги даврнинг архитектори

Фото: Президент матбуот хизмати

Муаллиф Мелик Кайлан Forbes журналида яқинда чоп этилган мақоласида АҚШ президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусини таҳлил қилиб, бу жараёнда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ролига алоҳида эътибор қаратди.

Президент Байден БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтаётган «АҚШ-Марказий Осиё» (C5+1) саммити доирасида Марказий Осиё етакчилари билан учрашиб, глобал геостратегик муносабатларда фаол иштирок этади.

Саммитда беш давлат: Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари иштирок этади. Асосий мақсад - аниқ ва тезкор тижорат, хавфсизлик ва инвестиция операцияларини ўрнатиш.

Кайлан Мирзиёев минтақада бизнес, чегара ва савдо очилишини фаоллаштириб, Марказий Осиё мамлакатларини интеграциялаш ҳаракатларида марказий шахсга айланганини қайд этади.

Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шарқ ва ғарб, шимол ва жанубни боғловчи йирик транспорт марказига айланишга интилмоқда.

Муаллиф 1974 йилда АҚШда қабул қилинган Жексон-Вэник тузатиши масаласига ҳам тўхталиб, унинг бекор қилиниши АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо алоқаларини нормаллаштиришга хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes: Шавкат Мирзиёев - АҚШ ва Марказий Осиё ҳамкорлигидаги янги даврнинг архитектори
-->