23:10 / 20.09.2023
1 440

“Уч ойлик дўзах”: Украина ҚК фронтдаги вазият ҳақида очиқ гапирди

“Уч ойлик дўзах”: Украина ҚК фронтдаги вазият ҳақида очиқ гапирди

Украина ҳарбийлари Россия миналарига дош бера олмаслигидан шикоят қилмоқда, деб ёзмоқда Германиянинг Spiegel газетаси Украина Қуролли кучлари аскарларига таяниб.
“Бизда ҳали замонавий F-16 қирувчилари йўқ. Улар (ғарб инструкторлари – таҳр.) бизга миналанган жойлардан айланиб ўтиш кераклигини айтади. Қандай қилиб айланиб ўтиш керак? Бу ерда ҳамма нарса миналанган, агар бирор нарсани тозаласак, янги миналар пайдо бўлади. Қандай қилиб бу ерга бора оласиз?” - деган украиналик аскарлардан бири.
Украина Қуролли кучлари аскарларининг сўзларига кўра, миналар туфайли қарши ҳужум "уч ойлик дўзах"га айланган, дейилади материалда. Унда айтилишича, Украина армияси нафақат катта миқдордаги техникани, балки шахсий таркибини ҳам йўқотмоқда.
Украина Қуролли кучларининг кўплаб аскарлари душман жуда кучли бўлишини ўйламасдан, қарши ҳужум бошланишидан олдин вазиятни нотўғри баҳолаганликларини тан олди, дейилади материалда.
“Улар миналарни усталик билан қўйишади. Уларни эътиборсиз қолдирмаслик керак”, - дея хулоса қилган украиналик ҳарбий.
Украина Қуролли кучлари тўрт ойдан бери Южнодонецк, Артемовск ва Запорожье йўналишларида НАТО томонидан тайёрланган ва Ғарб ҳарбий техникаси билан қуролланган жанговар бригадаларни ташлаб, қарши ҳужумни амалга оширмоқда. Бироқ, улар фронтнинг бирон бир участкасида муваффақиятга эриша олмади.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Уч ойлик дўзах”: Украина ҚК фронтдаги вазият ҳақида очиқ гапирди