Россия мудофаа харажатларини мислсиз даражада оширмоқчи
Фото: AFP
Россия 2024 йилда мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Россия бюджети лойиҳасига таяниб, Bloombergхабар берди.
Яқинда Россия ҳукумати томонидан муҳокама қилинадиган бюджет лойиҳасига кўра,мудофаа харажатлари 2024 йилда10,8 триллион рублга(112 миллиард доллар) кўтарилади.2023 йил у 6,4 триллион рублни (66 миллиард доллар) ташкил этган. Прогноз қилинган мудофаа бюджети 2021 йилдагидан (3,6 триллион рубль — 37 миллиард доллар)уч баравар кўп бўлади.
Бюджет лойиҳасида2024 йилда жами харажатлар36,6 триллион(тахминан 382 миллиард доллар) рубль миқдорида бўлиши кутилмоқда, бу 2023 йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир.
Шу билан бирга, махфий ёки аниқланмаган харажатлар 2023 йилдаги 6,5 триллиондан 11,1 триллион рублгача (68 миллиарддан 115 миллиард долларгача) ўсиб бормоқда ва аллақачон бюджет харажатларининг 30 фоизини ташкил қилмоқда. 2024 йилдаижтимоий сиёсатга сарфланадиган харажатларни6,5 дан 7,5 триллион рублгача(78 миллиард долларгача) ошириш режалаштирилган.
“Россия ҳарбий бюджети динамикаси катта молиявий йўқотишларга сабаб бўлаётган уруш фонида ҳукумат устуворлиги ўзгарганини кўрсатади. Кремль март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик кўраётгани ва иқтисод мисли кўрилмаган халқаро санкциялар босими остида қолаётганига қарамай,Россиянинг мудофаа харажатлари келгуси йилда ижтимоий харажатлардан ошиб кетиши кутилмоқда”, — дея таъкидлайди Bloomberg.
Умуман олганда, Россия даромад35 триллион рублдан (364 миллиард доллар)ортиши (2023 йилга нисбатан 22 фоизга кўп), нефть ва газ даромадларининг чоракка (11,5 триллион рублгача — 119 миллиард долларгача) ўсишини кутмоқда.