“Б” режа: АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатса, Киев қандай йўл тутади?
Фото: Reuters
АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатган тақдирда нима қилиш бўйича Украина расмийларида алоҳида режа йўқ, деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов PBS телеканалига берганинтервьюсида.
“Биз қандайдир Б режа бўйича алоҳида муҳокамалар олиб боряпмиз, деб айтолмаймиз. Мавҳум муҳокамаларда қатнашиш истагимиз йўқ”, — деди у.
Журналист Даниловдан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг америкалик конгрессменлар билан ёпиқ учрашувда “Агар бизга ёрдам бўлмаса, урушда мағлуб бўламиз” деб айтган сўзларига изоҳ сўради.
Данилов ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳақидаги кундалик ҳисоботларни кўриш Зеленский учун оғирлигини тушунтирди; Киев ёрдамга умид қилмоқда.
Байден Зеленскийга ATACMS ваъда қилди
АҚШ президенти Жо Байден Зеленскийга Киевга ATACMS узоқ масофали ракеталарининг кичик партиясини топширишга ваъда бергани ҳақида NBC News телеканали манбаларга таяниб,хабар бермоқда.
Тhe Washington Post газетаси Байден маъмурияти Киевга анъанавий эмас, кластерли каллакка эгаATACMS'ларни топшириш ниятида эканини ёзди.
Украина бир неча ойдан бери АҚШдан узоқ масофали ATACMS ракеталарини сўраб келади. Уларнинг ҳаракат масофаси 300 километрни ташкил қилади; Киев улардан халқаро тан олинганРоссия ҳудудига ҳужумлар учун фойдаланмасликка ваъда бермоқда.
Байден ва Зеленский 21-сентябр куни Оқ уйда учрашган. Украина президенти кенг кўламли уруш бошланганидан бери АҚШга иккинчи бор ташриф буюрди. Учрашувда Байден Американинг Abrams танклари Украинага етказиб бериш келаси ҳафтадан бошланишиниваъда қилди. Шунингдек, Киевга жами 325 миллион долларлик қурол ва жиҳозлар тақдим этилади: янги пакетга ҳаво мудофааси ва танкка қарши мудофаа тизимлари, артиллерия ва кассетали ўқ-дорилар киритилади.