date
views 261

Польша Беларусни чегарани бузиб ўтишга уринишда айблади (видео)

Фото: Видеодан кадр

Польша Мудофаа вазирлиги Х (собиқ Twitter)да бир гуруҳ муҳожирлар чегара тўсиқларини бузиб ташлаётгани акс этган видеони эълон қилди. Видео Польша-Беларусь чегарасининг бир қисмида суратга олинган.

Унда муҳожирлар Беларусь томондан чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилмоқда, бошқа томондан эса қуролланган аскарлар уларни кузатиб турибди. Воқеа аниқ қачон содир бўлгани айтилмаган.

“Беларусь томонидан Польша чегарасида амалга оширилган ҳужумлар Польшадаги вазиятни беқарорлаштириш ва поляклар хавфсизлигини хавф остига қўйиш учун қилинган. Польша армиясининг чегарада борлиги кучайгани туфайли Россия-Беларусь режаси барбод бўлди”, — дейилади пост тагида.
  • Август ойида Польша “Вагнер” ёлланма аскарларининг Беларусга кўчирилиши фонида чегарасини мустаҳкамлашни бошлади. Польша Ички ишлар вазирлиги чегарада “провокация” ёки “танқидий воқеа” содир бўлган тақдирда Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари Беларусни Европадан бутунлай “кесиб қўйиши” ҳақида огоҳлантирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша Беларусни чегарани бузиб ўтишга уринишда айблади (видео)