date
views 209

Озарбойжоннинг Шуша шаҳри Ислом олами маданий пойтахти деб эълон қилинди

Озарбойжоннинг Шуша шаҳри Ислом олами маданий пойтахти деб эълон қилинди

Фото: Sputnik / Mihail Voskresenskiy

Озарбойжоннинг Қорабоғ вилоятидаги Шуша шаҳри 2024 йил учун Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ислом олами маданият вазирларининг 12-конференциясида маълум қилинди.

Қарор бир овоздан қабул қилинди.

Шуша шаҳри Озарбойжон тарихий, маданий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг муҳим марказларидан бирига, жумладан, ислом цивилизацияси рамзига айланди.

2022 йил Озарбойжонда Шуша йили деб эълон қилинди. Шуша маданий ҳаётини жонлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида мусиқа байрамлари, шеърият кунлари, кўплаб маҳаллий ва халқаро маданий тадбирлар ўтказилди. Халқаро Туркий маданият ташкилоти (TÜRKSOY) Шуша шаҳрини 2023 йил учун туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилди.

Шундан сўнг тадбирда Шуша ҳақида видеоролик намойиш этилди.

2020 йил 8 ноябр куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Шуши шаҳри арман босқинидан озод қилинганини эълон қилди. Шаҳар марказида Озарбойжоннинг уч рангли байроғи кўтарилди.

Шуша шаҳри 1992 йил 8 майда Арманистон қуролли кучлари томонидан эгаллаб олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбойжоннинг Шуша шаҳри Ислом олами маданий пойтахти деб эълон қилинди