Каспийда қайиқдаги икки киши қирғоқдан 3 километр узоқликда топилди

Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида икки нафар кишини шишириладиган қайиқда Каспий денгизига оқизиб кетди. Қутқарувчилар уларни қирғоқдан 3 километр узоқликда топиб, хавфсиз жойга олиб чиқди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.
Вазирликнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинишича, воқеа бугун Тупқараған тумани ҳудудида содир бўлган. Денгизда кучли тўлқинлар кўтарилиши оқибатида шишириладиган қайиқда бўлган икки нафар катта ёшли кишини очиқ денгиз томон оқизиб кетган.
Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва қидирув-қутқарув ишларини бошлаган.
Қутқарувчиларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатлари натижасида икки киши қирғоқдан 3 километр узоқликда топилган. Улар хавфсиз жойга олиб чиқилган. Қутқарилганларга тиббий ёрдам талаб этилмаган.
Шу билан бирга, улар сувда хавфсизлик қоидаларини бузгани учун Қозоғистон Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 412-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилган. Уларнинг ҳар бирига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима тайинланган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…