date
views 8 071

Олмаотадаги отишма давомида камида 2 полициячи ҳалок бўлди

Олмаотадаги отишма давомида камида 2 полициячи ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри марказидаги Алмалинск тумани ҳудудидаги ИИВ биноси яқинида юз берган отишма оқибатида камида 2 полициячи ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда "РИА Новости"га асосланиб "Кун" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, полиция биносига бир неча қуролланган шахс ҳужум уюштирган.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум қилганлардан бири қўлга туширилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳужум қилувчилардан яна бири ўлдирилган.

Отишма маҳаллий вақт билан 11−11:30 атрофида маҳаллий ИИБ яқинида юз берган.

Айни вақтда шаҳарда аксилтеррор амалиёт ўтказилмоқда. Шаҳар ички ишлар департаменти фуқаролардан уйдан чиқмаслик ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ бўлишни сўради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотадаги отишма давомида камида 2 полициячи ҳалок бўлди